Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
деди. Пайғамбар с.а.в.: «Боравер, уни эмиз, сутдан чиқаргунингча (юравер)», дедилар. Сутдан чиқаргач, чақалоқнинг қўлида бир бўлак нон билан олиб келиб: «Мана, эй Оллоҳнинг Пайғамбари, сутдан чиқардим, овқат ейдиган бўлди», деди. Шундан кейин Пайғамбар с.а.в. гўдакни бир мусулмон кишига бериб, (тошбўронга) буюрдилар. Уни одамлар кўкрагига қадар чуқурга қўмиб, тошбўрон қилдилар». Бу ҳадисдаги:
«إِمَّا لاَ فَاذْهَبِي»
«Ёки... йўқ, боравер» сўзининг маъноси ўзингни қутқаришдан, гапингдан қайтишдан бош тортсанг, боравер туққанингдан кейин келарсан, ўшанда тошбўрон қилинарсан, деганидир. Мана шу тошбўроннинг тўрт марта иқрор билан ўз исботини топишига далилдир. Лекин иқрор бўлган одам иқроридан қайтиб, тошбўрон пайтида қочса, унга тегилмайди. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилишича, Моиз тошнинг зарбасини егач, қаттиқ қочиб, туянинг терисини кўтариб кетаётган одамнинг ёнидан ўтаётганда ҳалиги одам қўлидаги тери билан уни урди, одамлар ҳам уришди ва у ўлди. Бу воқеа Пайғамбар с.а.в.га айтилиб, тошнинг зарбасини еб, ўлимини билгач, қочди, дейишганида:
«هلاّ تَرَكْتُموهُ»
«Уни қўйиб юбормабсизлар-да», дедилар. Шунингдек, дарра уриш ҳам иқрор билан ўз исботини топади. Саҳл ибн Саъд ривоят қилишича, бир киши Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига келиб:
«إنَّهُ قَدْ زَنَى بِامْرَأَةٍ سَمَّاهَا, فَأَرْسَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى الْمَرْأَةِ فَسَأَلَهَا عَمَا قَالَ: فَأَنْكَرَتْ, فَحَدَّهُ وَتَرَكَهَا»
«Бир аёл билан зино қилганини гапирди ва аёлнинг номини ҳам айтди. Пайғамбар с.а.в. аёлга одам юбориб, чақиртириб келдилар ва шу ҳақда сўрадилар. Аёл инкор қилган эди, уни тек қўйиб, ҳалиги одамга ҳад урдилар». Бу ҳадис дарра уришнинг иқрор билан ўз исботини топишига далолат қилади.
Зинога бир марта иқрор бўлиш ҳам кифоя қилади. Тўрт марта бўлишининг ҳожати йўқ. Бунга далил ўша Абдуллоҳ ибн Бурайданинг ҳадиси. Унда Пайғамбар с.а.в. аёлни тўрт марта иқрор бўлмай туриб тошбўрон қилдирганлар. Жобирнинг ҳадисида келади:
33-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|